Олтини бор чинни идиш

Ассалому алайкум! Мен бир хадис ўқиб қолдим у хадисда олтин буюмлар хақида эди.  Тилла узук харомлиги ва олтин идишлар харомлиги келтиринган эди. Ҳозирги кўпчилик ишлатаётган "пахта" ва "двор" ва бошқа идишлар халолми, бу идишларга тила юргизилганку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳда олтин идиш билан олтин қадалган идиш ва олтин суви юритилган идишни фарқи борлиги айтилган. Сиз айтган идишни мумавваҳ дейилади. Яъни олтин суви юритилган ва ажратиб бўлмайдиган даражада. Бундай идишдан фойдаланиш жоиз – деб фатво беришган. Олтин қадалган ёки ҳаммаси олтиндан ясалган идиш бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 14:34 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar