Аллоҳим, обрўйимни Сенга топширдим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, Абу Замзам ким?» деб сўрашди. Шунда у зот: «У ҳар тонг отганида:اللهُمَّ قَدْ وَهَبْتُ نَفْسِي وَعِرْضِي لَكَ«Аллоҳумма қод ваҳабту нафсий ва ъирзий лак» (Аллоҳим, мен нафсимни, обрўйимни Сенга топширдим), дер, бирор киши уни сўкса, у сўкмас, бирор киши унга зулм қилса, у зулм қилмас, бирор киши уни урса, у урмас эди», дедилар».Ибн Сунний ривоятлари.Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобиданТаржимон Анвар Аҳмад

27 Июл 2022, 07:41 | Дуолар | 97
|
Boshqa savol-javoblar