Расмлар ва ароқ бор жойда гаплашиш

Ассалому алайкум! Биз хар куни хар хил дўконларга кириб савдо қиламиз масалан озиқ овқат дўкони ёки кийим кечак сотадиган дўконлар, аксарият озик-овкат дўконларида ароқ сотилади ёки кийим кечак сотадиган дўконларда одамларнинг расмлари бўлади ва бу жойларга фаришталар кирмайди лекин биз хеч нарсадан қўрқмай сотувчи билан гаплашамиз шу вақтда фаришталарни кириши учун мажбурлаган бўлиб гунохкор бўлиб қолияпмизми? Биз шундай холатларда қандай харакат қилишимиз керек?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кучук ёки сурат бўлган уйга кирмайдиган фаришталар бу раҳмат фаришталаридир. Ҳафаза фаришталари эса ҳар қандай вазиятда ҳам бандадан ажралмайдилар. Чунки улар бандаларнинг амалларини ёзиб боришга буюрилганлар. Валлоҳу аълам!

7 Октабр 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar