Аллоҳ ҳаммасини мукаммал қилиб беради

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонг отганида:اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ«Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафийатин ва ситрин фаатимма ниъматика ъалаййа ва ъафийатака ва сатрока фиддунйа вал ахироҳ», деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради», дедилар.Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишни мукаммал қил.Ибн Сунний ривоятлари.

27 Июл 2022, 07:41 | Дуолар | 97
|
Boshqa savol-javoblar