Пешин, аср, шом, хуфтон намозлари
ПEШИН НАМОЗИ
Пешин намози тўрт ракат суннат, тўрт ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат.
Тўрт ракат суннат қуйидагича ўқилади:
1. Ният қилинади.
2. Ифтитоҳ такбири айтилади.
3. Сано дуоси ўқилади.
4. Фотиҳа сураси. Кейин бирорта зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. «Аллоҳу акбар» деб туриб, яна Фотиҳа сураси, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб «Аттаҳийят» ўқилади.
11. «Аллоҳу акбар» деб яна туриб, Фотиҳа сураси ва зам сура.
12. Руку.
13. Сажда.
14. «Аллоҳу акбар» деб тўртинчи ракатга турилади. Яна Фотиҳа сураси ва зам сура.
15. Руку.
16. Сажда.
17. Ўтириб, «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуолари ўқилади.
18. Салом бериб намоздан чиқилади.
Пешин намозининг фарзи ҳам айни шу тартибда ўқилади. Фақатгина ният қилинаётганда «Аллоҳ розилиги учун пешин намозининг тўрт ракат фарзини ўқишга ният қилдим», дейилади. Бундан ташқари, фарзда учинчи ва тўртинчи ракатларда «Фотиҳа»дан кейин зам сура қўшилмайди.
Пешин намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг суннати каби ўқилади.
АСР НАМОЗИ
Аср намози тўрт ракат фарздан иборат. Бу намоз билан пешин намози фарзининг ўқилиши бир хил. Ниятда «Аср намозининг тўрт ракат фарзини...» дейилса бўлди.
ШОМ НАМОЗИ
Шом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Уч ракатли фарзнинг ўқилиши:
1. Ният.
2. Ифтитоҳ такбири.
3. Сано.
4. Фотиҳа, зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. Туриб, Фотиҳа, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб, «Аттаҳийят».
11. Туриб, фақат Фотиҳа.
12. Руку.
13. Сажда.
14. Ўтириб, «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуолари.
15. Салом.
Шом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби ўқилади.
ХУФТОН НАМОЗИ
Хуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат.
Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилиб, фақат ниятда фарқ бўлади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади.
ВИТР НАМОЗИ
Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат саналади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт. Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади.
Қуйидаги тартибда адо этилади:
1. Ният.
2. Ифтитоҳ такбири.
3. Сано.
4. Фотиҳа, зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. Иккинчи ракатга туриб, «Фотиҳа», зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб, «Аттаҳийят» дуоси.
11. Учинчи ракатга туриб «Фотиҳа», зам сура.
12. Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда «Аллоҳу акбар», деб қулоқ қоқилади.
13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади.
ҚУНУТ ДУОСИ
Аллоҳумма инна настаъинука ва настағфирук. Вануъмину бика ва натавакалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойр. Куллаҳу нашкурука ва ла накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май-яфжурук.
Аллоҳумма ийяка наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматак(а). Ва нахша ъазабака инна ъазабака бил куффари мулҳиқ.
Маъноси: Аллоҳим! Биз Сендан ёрдам истаймиз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз. Аллоҳим! Сенга имон келтирамиз, ишларимизда Сенга суянамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга ҳамд айтамиз. Бутун яхшиликлар Сендандир. Бизларга берганинг шунча неъматлар туфайли Сенга шукрона айтамиз ва нонкўрлик қилмаймиз. Сенга қарши нонкўрлик қилган гуноҳкорлардан айриламиз, улар билан алоқани узамиз.
Аллоҳим! Биз ёлғиз Сенгагина қуллик қиламиз, намозни Сен учунгина ўқиймиз. Сенгагина сажда қиламиз. Сенгагина интиламиз. Ибодатни хушуъ-камтарлик билан адо этамиз. Раҳматинг кўп бўлишини сўраймиз, азобинг-дан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларгадир.
14. Руку.
15 Сажда.
16. Ўтириб «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуолари.
18. Салом.
27 Июл 2022, 08:24 | Дуолар | 151