Тушида ёқтирмаган нарсани кўрганда ўқиладиган дуо
Ибн Суннийнинг ривоятларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:
إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ
«Инний аъузу бика мин 'амалиш шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».
(Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.)
17 Феврал 2023, 01:38 | Дуолар | 37