Фарзандли бўлган куёвга суюнчи

Ассалому алайкум! Биз оилада 4 қизмиз, 2 та опам турмушга чиққан 2тамиз талабамиз дадамни соғлигида муаммо бор лекин фақат ўзлари ишлаб бизларни таминлайдилар. Опамлар хар фарзандлик бўлишганларида ойимлар поччамларга "Суюнчи" деб 100$дан беришади вахоланки бу пайтда биз анчагача пулсиз юрамиз ёки қарз оламиз, биз тарафларда хамма шундай қизлар экан бўлмасам уят бўлар экан. Илтимос илм ахли шу суйинчи хукмини тушунтириб беринг хақиқатдан хам бериш керакми? Поччамлар хам олишга тортинмай олишаверади, бу динимиз тарихида бирорта инсонлар хаётида бўлганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бериш керак эмас. “Уят бўлар экан” деган гап инсонлар ўзлари тўқиб олган нарса. Валлоҳу аълам!

30 Декабр 2023, 15:28 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar