Икки саждада истиғфор айтиш

Ассалому алайкум! Икки сажда орасида Астахфвирилохи Азим деса бўладими? Ман анчадан бери шунга ўрганиб қолганман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Астахфвирилохи” эмас Астағфируллоҳ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Роббиғфирлии, Роббиғфирлии” дер эдилар. Бошқа бир ўринларда эса қуйидагича ўқир эдилар. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 194 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar