Гўрковлар савоби

Ассалому алайкум! Махаллада жаноза бўлса қабристонга чиқамиз, қабр ковлаймиз. Аллоҳга шукур лаҳадга тушиб ичиниям ковлаяпман, бир икки кундан кейин вафот этган инсонни яқинлари уйимизга тугун ташлаб кетишяпти. Шунда ҳақ эвазига ишлаган бўлиб қолмаймизми, савобимиз ювилиб кетмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қабр кавлаш учун ҳақ олиш жоиз. Аммо мутлоқ текинга қилиш улкан савобдир. Чунки бир инсонга қиёматгача бошпана берган ҳисобланади. عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ غَسَلَ مَيِّتًا فَكَتَمَ عَلَيْهِ غُفِرَ لَهُ أَرْبَعِينَ مَرَّةً، وَمَنْ كَفَّنَ مَيِّتًا كَسَاهُ اللهُ مِنْ سُنْدُسِ وَإِسْتَبْرَقِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ حَفَرَ لِمَيِّتٍ قَبْرًا وَأَجنه فِيهِ أُجْرِيَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ كَأَجْرِ مَسْكَنٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ  Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким маййитни ғусл қилдириб(ундаги баъзи камчиликларни кўриб қолсаю), яширса, уни қирқ бор мағфират қилинади ва ким маййитни кафанласа, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг сундус ва истаброқ(ҳарир ва юпқа ипак)дан кийим кийдиради ва ким маййтига қабр кавласа ва уни қабрга қўйса, қиёматгача бир масканни ижарага берганнинг ажри унга ёзилиб туради”, дедилар".
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 16:01 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar