Яҳтак ва шунга ўҳшаш ичи кўринадиган кийимлар ҳақида

Ассалому алайкум! Ёзнинг иссиқ кунларида яҳтак ва шунга ўҳшаш ичи куринадиган кийимларни кийиш авж олади. Лекин шаффофлиги боис тана аъзоларини намоён қилади. Шим ёки пастки кийими эркак авратини ёпса ҳам, баъзан шимлар ҳам киндик остидан пастроққа тушиб, яҳтак кийим эса кишининг эгнида тургани билан, авратни ошкор қилади. 1. Шундай кийимларни эркаклар кийиб чиқиши, кўчаларда шу кийимларда юриш, ибодатларни ҳам жамоатда шу ҳолича ўқишга қандай қаралади? 2. Шим ва бошқа пастки кийимлар авратни ёпса ҳам, ичи кўринадиган кийимнинг ўзи билан намозни ўқишнинг (ичи кўринадиган кийим кийимсиз ҳукмида бўлса) ҳукми қандай? 3. Шундай кийимда, аврати очиқлигида гаплашиш тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эркак билан эркак орасидаги аврат чегараси киндик остидан тиззанинг остигача. Ўша аврат ҳисобланган ерларни бошқаларга кўрсатиш ҳаром амал ҳисобланади. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 17:08 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar