мусофир ҳақида қайта савол

ҳурмарли шайҳ ҳазрат беодоблик учун аввалдан узр сўрайман. ўқишни қасд қилган инсон,мусофирлик масофаси бўлиб ҳар ҳафтада шанба якшанба кунларида уйига бориб келади. бундай талаба намозини толиқ ўқийди дедингиз, шунингдек иш ҳонасининг узоқлиги мусофирлик масофасини ташкил этса ва ҳар куни уйга ишга қатнайди,аммо одатий иш жойи. у инсон ҳам муқим болишлигини ўқидик. шубҳамиз йўқ лекин фиқҳ устозимиз " фиқҳул ислам ва адиллатуҳа " ваҳба аззуҳайлининг 6 том 342 343 бетларини ўқиб тушунтириб берди ва бундай ҳолатларда мусофир бўлади деяпти. биз ёқ бу муқим каби ўқийди десак менга уммаҳатул кутуб лардан насс келтир деяпти. тушунтириб берсангиз илтимос ҳазрат. бирор китобда борми бу ҳақда?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Устоз Ваҳба Зуҳайлий айтган гап сиз айтган вазиятда бўлмаса керак. Устозингиз ҳанафий мазҳабининг энг катта китобларидан бири “Фатавойи оламгирия”ни ўқисин. Намозни қаср қилиб ўқиш учун шаръий сафар бўлиши керак. ишга борадиган одам сафарга бораман деб ният қилмайди. Сафар нияти бўлмаса, йил бўйи юрса ҳам намозни тўлиқ ўқийди. Устозингиз, китобингиз билан олдимга келсангиз, тушунтирб бераман.

3 Май 2022, 16:02 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar