Аёлга нафақа қилиш

Ассалому алайкум! Юртимизда динга катта хизмат қилаётган хурматли домлани марузасида айтилган гап бўйича савол бермоқчиман. У кишини ўзига қандай боғланишни билмайман. Айтдиларки аёл кишининг нафақаси 100% эрнинг зиммасида. Аёл эрига менга хар куни қўй гўшти олиб келасиз дейишга хаққи бор, эр шунга ҳаракат қилиб ишлаши керак. Савол: Менинг даромадим ойига 500 ёки 600 минг сўм, сартарошман. Ишни янги бошладим. Мен қандай қилсам тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг нафақаси эрнинг бой ёки камбағал эканлигига боғлиқ. Бой бўлатуриб камбағални нафақасини бериш ҳам жоиз эмас. Хотин камбағал эрдан бой эр берадиган нафақасини талаб қлиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:23 | Савол-жавоблар | 186 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar