Қўшни ҳақи
Ассалому алайкум! Бир танишим айтдики агар қўшнинг ночор ахволда бўлсаю сен пулинг бўлатуриб фалон пулли қиммат нарсани олиб ишлатсанг сенга харом бўлади деди шу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الْمُسَاوِرِ قَالَ: سَمِعْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ يُخْبِرُ ابْنَ الزُّبَيْرِ، يَقُولُ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَيْسَ الْمُؤْمِنُ الَّذِي يَشْبَعُ وَجَارُهُ جَائِعٌ Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим».
Шарҳ: Бу жуда улуғ, ғоятда оғир, ниҳоятда катта гап. Қўни-қўшниларнинг ҳолидан ҳар доим хабар олиб туриш, уларнинг оч, юпун қолишидан жуда эҳтиёт бўлиш керак экан.
Дарҳақиқат, қўшнисидан хабар оладиган, қўшнисини оч-юпун қолдирмайдиган жамият ниҳоятда тараққий этган, тинч-тотув, аҳил жамият бўлади.
Лекин одамлари қўшнисининг аҳволи билан иши йўқ, ўзи эса егани олдида, емагани кетида, бой-бадавлат яшайдиган жамият албатта таназзулга кетади, ҳалокатга учрайди.
Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай кишилардаги мўминлик сифатини инкор қиляптилар. Буни ҳар биримиз жуда яхши билишимиз лозим.
Бугунги кунимизда бундай ҳолатлар бор. Ҳолбуки, қўни-қўшнилардан хабар олиб туриш, муҳтожларига ёрдам бериш мўминлик бурчимиздир. (“Адаб ал-Муфрад” китобидан).
Ҳаром бўлмаса ҳам афзал эмас. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 16:13 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром