Қўшнилар

Ассалому алайкум! Биз янги уйга кўчиб кегандик. Бу ерда қўшни эркаклар ҳар ойда йиғилиб кўчада овқатлар пишириб ўтиришаркан. Хўжийнимни қўшилинг қўшничилидан чиқиб кетманг дейишди. Лекин у ерда ичкилик бўларкан. Улар қўшнилардан ажраб қолманг дейишаётган экан. Бундай вазиятда нима қилишлари керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда ажралиш керак. Усиз ҳам охиратда ажралиши аниқ. Охиратда ундайлар билан бирга бўлмасликни хоҳлаганлар бу дунёда ҳам ажрашлари керак. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar