Интернет провайдер

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда юртимизда интернет провайдерлари орқали жисмоний шахсларга ва юридик шахсларга 1 та тариф 2 хил нархда берилади. Яъни корхоналарга қимматроқ, жисмоний шахсларга арзонроқ. Саволим шуки, корхона томонидан провайдер ходимлари билан келишган холда жисмоний шахсга бериладиган тарифни ўрнатиш хукми қандай? Бундан провайдер бошлиқлари бехабар бўлса?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Провайдер низомига мувофиқ тарзда иш юритиш ходимларга юклатилган вазифадир. Раҳбарларнинг рухсатисиз унга хилоф қилиш эса иш эгасига хиёнат қилишдир. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 14:02 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar