Фудболни деб намоздан қолиш

Ассалому алайкум! Устозлар, барчамизга маълумки, аксар намозхонлар фудболни деб намозини қазо қилишади. Яқинда менинг бир танишим ҳам аренада фудбол ўйнашга кетиб, шом намозини қазо қилди. Мен унга бу ишинг яхши эмас десам, у фудбол соғлик учун яхши. Спорт билан шуғулланиш суннатдир деди. Илтимос намозни қазо қилиб фудбол ўйнашнинг ҳукми қандай ? Олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам “Намоз фарз. Суннатни деб фарзни қолдириш жоиз эмас” дейишингиз керак эди. Қолаверса намоз ўқиш билан суннат ҳам қолмас эди. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar