Хато қилмадимми?

Шайх хазратлари.Мен бази давраларда ёки интернет тармоқларида адашган фирқа вакилларини хали ақоид илмини унчали о‘қиб - о‘рганмаган, яхшироқ тушуниб етмаган мусулмонларни то‘г‘ри ақийдасидан айнитаётганини, замондош аҳли сунна олимларини биди‘атчиликда айбаганида энг ёмони кеча аҳли суннанинг икки катта имомлари Мотуридий ва Аш‘арийни адашган яни биди‘атчиликда айблаб улар хақида бо‘хтон гапларига шохид бо‘лдим .Шундай вазиятларда ичимда кимдир улар билан бахслашиб ақл заковатинг, вақтингни зое кетқазиб нима қиласан улар барир адашганлигини тан олмайди дегандай бо‘лади кейин бахшлашиш фикридан қайтаман. Агар бахслашсам Аллоҳга шукур ко‘п бо‘лмаса ҳам етарли илмга эгаман.Сиздан илтимос менга маслахат беринг.Улар билан бахслашайми? Ёки яна индамай юраверайми агар уларга раддия бермасдан юраверсам гуноҳкор бо‘миманми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Улар билан баҳслашишнинг бефойда эканини ўзингиз билар экансиз. Шу билан бирга улар мардикор эканини ҳам билишимиз керак. Ўз юртимиздан ҳеч нарсани билмай чиққанлар. Бориб бошқа нарсани ўрганганлар. Ўшани энди ўзларига берилган топшириққа биноан бошқаларга тарқатиш билан оворалар. Қилганлари ҳақида ҳисобот бериб бирор нарсага эришиш илинжидалар. Шунинг учун улар билан тортишиб ўтиришнинг ўрнига, уларнинг гапи нотўғри эканини, тўғриси нимадан иборатлигини ёзиб қўйиш керак. Билмайдиганлар билсинлар. Уларнинг одатлари шу. Диндан бехабарлар билан ишлари йўқ. Диндорларни бошини айлантириш билан оворалар.

3 Май 2022, 17:28 | Савол-жавоблар | 151 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar