Оёқ ювиш

Ассалому алайкум! Мани оёғимда шпора деган касаллик бор ,яни товонда суяк усган.5 махал оёқ ювсам оғриқ қўзғайди. Саволим: 1.Тахоротдан сунг пайпоқ киеб, шу пайпоқни номоз вақти ечиб номозни ўқиб булиб яна тезда кийб олсам ва кейнги номозлардаям ечиб уқиб кийсам буладими?. 2.Ёки уша пайпқни ечиб шу онда тоза уги киеб номози уқиб булиб,угини ечи қуеб яна шу ерни ўзида пайпоқни киеб олсам бўладими?. 3.Ёки пайпоққа масх тортиб кегин уни ечиб номоз ўқиб булиб яна пайпоқни киесам бўладими.Раҳмат сизларга, соғ омон бўлизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз “намозни пайпоқни ечиб ўқийди” деган фикрда бўлсангиз бу хато. Аксинча аёл киши шарвари калтароқ бўлса(одатда ҳозир аксари шундай) пайпоқ кийиб тшпиқларини ҳам кўрсатмасдан ўқиши шарт. Маҳсидўстларрга буюртма берсангиз ўша ўсган суякни эътиборга олиб маҳси тикиб беришади. Бир таҳорат қилиб маҳсини кийиб олиб беш маҳал намозга масҳ тортиб ўқийверасиз. Пайпоққ масҳ тортиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:17 | Савол-жавоблар | 160 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar