Устига қўйиб сотиш
Ассалому алайкум! Бир нонвой нонвойхона эгасидан нонни 1250 сўмдан олади ва уни кимгадир 1300 сўмдан, яна бировга 1400 сўмдан, бошқасига 1500 сўмдан сотади. Бу ерда нонвойхона эгаси одамларга 1250 сўмдан топшир демаган, балки менга донаси учун 1250 сўмдан берсанг бўлди, неча пулдан сота олсанг, ўзингни ишинг деган. Ишчи нонвойхонадаги меҳнати учун нон устига қўйган фойдасидан ўзига маош чиқаради. Нонвойхона эгаси алоҳида ойлик бермайди. Ишчининг нонлар устига қўйган турли миқдордаги фойдалари ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишчи ўзига насияга сотиб олиб хоҳлаганча устига қўйиб сотаверсин. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 18:14 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишчи ўзига насияга сотиб олиб хоҳлаганча устига қўйиб сотаверсин. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 18:14 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат