Садақадан ўзимиз ҳам ейиш
Ассалому алайкум! Мен яқинда ўғил фарзандли бўлдим. Фарзандим туғилишидан олдин онам бола соғлом туғилсин деб битта қўй деган экан. 1 та қўй назр демаган. Фақат 1 та қўй атадим ёки садақа деган. Алхамдулиллох, бола соғлом туғилди. Энди ўша қўйни биз ақийқа қилиб ўтқазсак бўладими ёки ақийқага алохида қилишимиз керакми. У қўйни алохида эхсон қилсак уни гўштидан биз хам ейишимиз мумкинми яьни қариндош-уруғ қўни-қўшниларни чақириб эхсон берсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ақиқа учун алоҳида қўй сўясизлар. Ушбу назрингиз учун алоҳида сўясизлар ва ундан ўзингиз, фарзандларингиз, ота-онангиз ея олмайди. Фақир мискинларга берасизлар. Агар “Ин шаа Аллоҳ ёки Худо хоҳласа Қурбон ҳайитига сўяман” деса оила аъзолари ҳам ейиши жоиз. Бунда шубҳа йўқ. “Бадоеъ саноий” китобида : “Қони тўкилувчи ҳайвонлар уч турли бўлади. 1-бил ижмо эгаси гўштидан ейиши жоиз. 2-бил ижмо эгаси гўштидан ейиши жоиз эмас. 3-ейиш ёки емаслик борасида ихтилоф қилинган. 1-бил ижмо гўшти ейиладиганларга нафл ёки вожиб бўлган қурбонликлар киради. Вожиб бўлган қурбонлик назр орқали вожиб бўлган бўлса ҳам, (яъни фақир қурбонлик ниятида ҳайвон сотиб олиши билан ёки уйдаги ҳайвонни “буни қурбонликка назр қилдим” дейиш билан бўлади) бой бўлгани туфайли вожиб бўлган бўлса ҳам. Бил ижмо гўштини ейиш жоиз бўлмайдиганлари жонлиқ сўйишга назр қилинган(қурбонликка эмас) ҳайвонлардир. Масалан “Беморлигим тузалса, ишим битса, фалончи келса жонлиқ сўяман...” дейиши кабилар” дейилган.
Биринчи гапга биноан “Қурбон ҳайитига сўяман” деб назр қилса ҳам гўштидан ейиши жоизлиги келиб чиқади. Лекин “Роддул муҳтор” китобида : “Киши ўзининг қурбонлигидан еса бўлади. Бу қурбонлик бойлигидан вожиб бўлса ҳам, нафл бўлса ҳам. Қачонки назр билан вожиб қилиб олмаган бўлса. Агар назр билан вожиб қилиб олган бўлса, қурбонлик қилувчи гўштидан емайди ва бойга ҳам едира олмайди” дейилган. Бу гапга биноан қурбонлик қилишни назр қилган киши ҳамда унинг ота-она ва фарзандлари унинг гўштидан ейиши жоиз эмас. Фақир ва мискинларга садақа қилиб юборади. Бу гапга биноан гўштидан емагани афзал. Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ : “Фақир киши назр қилмай қурбонлик қиламан деб ҳайвон сотиб олса, уни қурбонлик қилиши вожиб бўлади ва гўштидан ҳам ейиш жоиз” деганлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 15:00 | Савол-жавоблар | 139 | Ибодатлар