Гуноҳ ва жазо
Ассалому алайкум! Агар бир инсон гуноҳ қилса гуноҳининг жазосини шу ҳаётда олса, оламдан ўтганидан кейин шу гуноҳи учун нариги дунёда унга яна жазо бериладими ёки шу ҳаётдаги жазоси билан кифояланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар инсон бир гуноҳ ёки Аллоҳ азза ва жалланинг жазосига сабаб бўладиган ишни қилса ва бу дунёда унга жазо қўлланса, сўнг у Роббисига тавба қилиб, ўша гуноҳдан қайтса ва қилган ишига надомат қилса, шу билан бирга зулм қилганларига ҳақларини қайтариб берса, Аллоҳ таоло унга охиратда яна ўша жазони бермайди деб умид қилинади. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадислардан тушуниб олинади. عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ وَحَوْلَهُ عِصَابَةٌ مِنْ أَصْحَابِهِ: بَايِعُونِي عَلَى أَنْ لاَ تُشْرِكُوا بِاللهِ شَيْئًا، وَلاَ تَسْرِقُوا، وَلاَ تَزْنُوا، وَلاَ تَقْتُلُوا أَوْلاَدَكُمْ وَلاَ تَأْتُوا بِبُهْتَانٍ تَفْتَرُونَهُ بَيْنَ أَيْدِيكُمْ وَأَرْجُلِكُمْ وَلاَ تَعْصُوا فِي مَعْرُوفٍ فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللهِ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا فَعُوقِبَ فِي الدُّنْيَا فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا ثُمَّ سَتَرَ اللهُ فَهُوَ إِلَى اللهِ إِنْ شَاءَ عَفَا عَنْهُ وَإِنْ شَاءَ عَاقَبَهُ. فَبَايَعْنَاهُ عَلَى ذَلِكَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَ Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида саҳобаларидан бир жамоа турганида:
«Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигингиз, ўғрилик қилмаслигингиз, зино қилмаслигингиз, болаларингизни ўлдирмаслигингиз, қўл ва оёқларингиз орасидан тўқилган бўҳтон келтирмаслигингиз ва маъруф ишда осий бўлмасликларингиз ҳақида менга байъат қилинг. Бас, сиздан ким бунга вафо қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйиб, дунёда уқубатини олган бўлса, бу унинг учун каффоротдир. Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйсаю, сўнгра Аллоҳ уни сатр қилган бўлса, у Аллоҳга ҳавола. Хоҳласа, уни афв қилади, хоҳласа, иқобга олади», дедилар. Бас, биз у зотга ана шу ҳақида байъат қилдик».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Бу ривоятда бизга далил бўладиган қисми:
«Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйиб, дунёда уқубатини олган бўлса, бу унинг учун каффоратдир».
Яъни, гуноҳнинг ювилишидир. Ким байъатда зикр қилинган, ман этилган нарсаларни қилиб, гуноҳкор бўлиб қолсаю, бу дунёда гуноҳига яраша шаръий жазо олган бўлса, гуноҳи ювилади. Албатта, диндан қайтиб муртад бўлган кимсанинг ҳукми бундан мустасно. Муртад шаръий ҳукмга биноан ўлдирилади. Лекин кофир ҳолида кетади. Бу билан унинг кофирлик гуноҳи ювилмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонда ширкни кечирмаслигини қатъиййан айтиб қўйган.
«Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйсаю, Аллоҳ уни сатр қилган бўлса, у Аллоҳга ҳавола».
Яъни, биров бир гуноҳни қилди. Ҳеч ким билмади, сирлигича қолиб кетди, Аллоҳ унинг айбини беркитди. Ундоқ одамнинг иши Аллоҳ таолога ҳавола қилинади. Аллоҳ таоло, хоҳласа, уни афв қилади, хоҳласа иқобига олади. ("Ҳадис ва ҳаёт" китобидан).
Албатта бу Аллоҳ билан банда ўртасида бўлса, агар бандалар билан бўлган гуноҳ бўлса, ҳақ эгасини розилигини ҳаққини қайтари бериши керак бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар