Қарздор ақиқа қилиш
Ассалому алайкум! Бундан бир ярим йил олдин тоғамдан квартира олганмиз. Квартира пулидан озгина қарзимиз қолган. Тоғам кам қисми қолганлиги сабабли топганингда секин секин берасизлар деган. Яқин кунларда Аллоҳга бехисоб шукрлар бўлсинки менга ўғил фарзанд берди. Шу сабабли 21 кунлигида бир қўй сўйиб, ош қилиб, кичиқроқ қилиб ақиқа қилмоқчи эдим. Бироқ, отам қарзинг бор сен қандай ақиқа қиласан, ақиқани бойлиги кўплар қилади сени қарзинг бор, мен бормайман ақиқанга деяпти. Ушбу гапдан кейин нима қилишимни билмай қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақдордан сўранг. Агар улар рози бўлса қилишингиз жоиз. Агар ҳаққини сўраса беришингиз керак. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 19:32 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар