Тирсакдаги яра

Ассалому алайкум! Ўнг қўлимга (тирсакдан тепароқ 10 сантиметр атрофида) катталиги пиёланинг орқасидан кичикроқ яра чиққан. Қандай сабабдан чиққанини ва қандай яралигини ҳеч тушуна олмадим. Ундан суюқлик ажралади (рангсиз ёки сал сарғиш, қўлга тегса ёпишқоқ, йиринг эмаслиги аниқ). Намозларимни барибир қолдирмасдан ўқияпман. Энди шу кунларда таҳоратда сув текказмаяпман лекин барибир ғусл қиламан. Шу ярамдан намоз пайтида ҳам кийимимга тегиб уни намлантиради ва из қолдиради. Кўп кийим алмаштираман. Намозларим дурустмикан деб жуда кўп ўйлаяпман. Сув тегса яна чиқади суюқлик. Тегмасам битармикан деб ўйладим, битмаяпти. У яра мутлақо оғриқ бермайди, фақат намозларимни ўйлаяпман. Салфеткалар ҳам қўйиб намоз ўқиб кўрдим, салфеткалар тушиб кетади. Шу тарзда давом этаверайми? Намозларим дурустми? Кифоя китобининг поклик қисмида яра ҳақида алоҳида гапирилмаган экан. Ташаккур
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бирор дорили бинтни қўйиб устидан пластирлаб олинг. Ён атрофини ювасиз бинтнинг устига масҳ тортасиз. Шунда кийимингизга ҳам сув тегмайди. Яра учун ҳар намозга ғусл қилиш шарт эмас. Таҳоратнинг ўзи кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 19:32 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar