Жамоат намози хусусида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз оилада 4 кишимиз. Турмуш ўртоғим, 2 нафар ўғил фарзандларим ва мен. Беш вақт намозни турмуш ўртоғим ва фарзандларимдан орқада туриб биргаликда адо қиламиз. Саволим қуйидагича, турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан биргаликда жамоат бўлиб уйда ўқиганимиз маъқулми ёки улар масжидда жамоат бўлиб намозни адо этганлари маъқулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Улар жамоатга чиққанлари афзал. Мабодо уйда жамоат бўлиб ўқилинса аёллар алоҳида бир саф орқада туришади. Фарзандларингиз билан тенг ёнида ёки сажда қилганингизда бирор аъзоингиз уларнинг аъзоларига баробарида бўладиган яъни ёнида бўладиган даражада бўлса фарзандларингизни намози намоз бўлмай қолади. Сизники ҳам. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 19:32 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar