Жамоатда саф, Қибла
Ассалому алайкум! 1. Биз ётоқхонада яшаймиз. Ётоқхонамиз биноси қиблага қаратиб қурилмаганлиги ва жой торлиги учун жамоат бўлиб намоз ўқиганимизда саф теккис бўлмайди. Шундай ҳолатда намоз ўқисак бўладими ёки алоҳида-алоҳида ўқиганимиз афзалми? 2. Бино қиблага тўғри бўлмаганлиги учун қиблага аниқ қараб эмас "қибла томонга қараб" деб ният қилиб ўқисак ва қибла томондан озгина бурилган бўлса намоз қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сафни текис қилишни имкони доим топилади. Сафни тўғирлаб, жамоат бўлиб ўқинглар.2). Қибла қайси тарафда эканини аниқ билсангиз, хонанинг шаклига мослашмасдан, қиблага мослашинглар. Намозингиз дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 10:23 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз