Шубҳали таомни ейиш

Ассалому алайкум! Уйга баъзида колбаса ва шунга ўхшаш егуликлар олиб келинади. Мен кўп саволларнинг жавобидан текшириш деган хулосага келдим. Лекин ҳар доим турли фирмаларнинг маҳсулоти бўлади. Шунинг учун текширишнинг иложи йўқ. Баъзида жуда егим келса ҳам ичига ҳаром нарса солинган бўлсачи деб ўзимни тияман. Лекин билмайман у ҳалолми ё ҳаромми? Шундай вазиятларда шу маҳсулотни есам бўладими ёки ейиш жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шубҳаланган нарсадан тўхташ ҳам тақво бўлади. Еманг. عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, хотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман".
Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 19:33 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar