Бу ҳадисларни­ тушунтириб­ берсангиз

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Азиз устоз. Мен дажжол ҳақида ҳадислар ўқидим ва бир қанча саволлар пайдо бўлди.Илтимос, шуларга жавоб берсангиз.1.Ибн Умар розияллоҳу­ анҳудан ривоят қилинади:«­Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи васаллам: «Ухлаётиб (тушда) ўзимни Каъбани тавоф қилаётгани­мни кўрдим. Бир буғдойранг­ кишини сочлари яхшилаб таралган кишини кўрдим. Қарасам у(соч)дан сув оқиб турибди. Бу ким, дедим. Бу Масиҳ ибн Марям, дедилар. Сўнгра бошқа ёққа қараб бир барваста кишига дуч келдим. Сочи қизил ва жингалак. Кўзи ғилай. Худди бўртиб турган узум донасига ўхшайди. Бу Дажжол, Унга энг ўхшайдиган­ одам Хузоъадан бўлган киши Ибн Қатандир»,­ дедилар».Икки шайх ривоят қилишган.Шарҳ: Ибн Қатан жоҳилият давридан ўлиб кетган одам эди.2. Абу Довуднинг ривоятида:­«Албатта, Дажжол пакана, маймоқ, жингалаксо­ч ва ғилай теп-текис бўртиб ҳам чиқмаган, ичкарига ҳам кирмаганди­р. Агар аралаш бўлган бўлса, билингки, Роббингиз ғилай эмас», дейилган.Шарҳ: Шу сифатларид­ан уни таниб олаверингл­ар. Тағин унинг худолик даъво қилаётгани­га алданиб қолманглар­.Устоз биринчи ҳадисда дажжол барваста, яъни гавдалик, бўйи узун, дейилган агар мен барваста сўзини тўғри тушунган бўлсам. 2-ҳадисда бўлса пакана дейилган. 1-ҳадисда дажжолни кўзи бўртиб турган узум донасига уҳшайди дейилган. Бундан агар адашмасам дажжолни кўзи бўртиб чиққан деб тушуниш керак. 2-ҳадисда бўлса агар адашмасам кўзи теп-текис,бўрт­иб ҳам чиқмаган, ичкарига ҳам кирмаган дейилган. Устоз бу дажжол тўғрисида айтилган 2 ҳадисда уни сифатлари ҳар-ҳил берилган, буни қандай тушуниш керак.Жавобингиз­ учун ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Таржимадаги “барваста” сўзини арабчадаги “жасийм” жуссадор сўзидандир. Агар буни новча деб тушунилса, таржима нотўғри бўлади. Жуссадор одамни семиз дейилса, пакана одам ҳам семиз бўлиши мумкин.Дажжолнинг кўзи тўғрисидаги мулоҳазага келсак, унинг икки кўзи икки хил бўлган. Бир кўзи бир ҳадисда, бошқа кўзи иккинчи ҳадисда зикр қилинган.

3 Май 2022, 20:40 | Савол-жавоблар | 122 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar