Аниқлик киритиб беринг
Ассаламу алайкум! Ҳурматли Шайх Хазратлари ҳозирги кунда кўпчиликни бошини қотираётган масала ҳақида сўрамоқчиман. Тўғрироғи аниқлик киритишингизни сўрайман. Бу турдаги саволларга берган барча жавобларингизни ўқиб чиқдим. 1. Пластик карточкадаги яъни электрон пулни нақд пулга алмаштириш учун ўша терминал эгасидан, мисол учун 100,000 сўмлик маҳсулот сотиб олсам ва ўша нарсани ўзига нақд пулга 100,000 дан камига сотсам. Айтайлик 90,000 сўмга. Шу йўл орқали нақд пулга эга бўлсам ҳалол бўладими? Яна бир тарафи бу ишни ўша терминал эгаси билан олдиндан келишиб олишга тўғри келади. Бу жоизми? 2. Сотилаётган молни пластик картага қимматроққа, нақд пулга арзонроққа нарх белгилаб сотса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бу ишни қилиш жоиз эмас. Бу иш шариатда рибо олиш учун савдони ҳийла ўрнига ишлатиш ҳисобланади.2. Бўлади.
3 Май 2022, 21:28 | Савол-жавоблар | 166 | Ислам