Синглимни нима қилсам бўлади

Ассалому алайкум! Бизни оилада дадамиз вафот этганларидан кегин онам ва биз 4 нафар фарзанд қолгандик ман тўнгич фарзандман онам турмушга чикмадилар онам борликлари учун ман ота вазифасини бажара олмадим Узимни оилам фарзандларим бор Сингларни Онам оилада килган айбини беркитип каттик тегмасин деп ёнини олип катта килдилар турмушга бердик турмуши ухшамади кайтип келди 2 фарзанд билан узи ногирон каттик гапиролмаймиз йулга солиш осон булмади онам орага тушардилар мана энди уйда утирмай кучага чикди савдо сотик килди карзга ботди хар хил кредитлага илашип кетипти биздан онам беркитганлар Энди шармандали жойи уйимизга эрими йулдан урипти деп аёлар дод вой килип келаяпти бундай вазиятда кандай маслахат берасизлар Онам олдиларидан ута олмасдан шунака кунлар келди бу егига нима килишга бош котган синглни кучага хайдаб хаккини берсак гунох булмайдими кандай чораси бор
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўчага хайдаш ёки ҳаққини бериш бу масалани ечими эмас. Сиз синглингизни шу ҳаром ишларга олиб борадиган барча омилларни тўсинг, қўлидан телефонларини олиб қўйинг ва керак бўлса кўчага чиқарманг. Агар тўғриланса муносиб одамни топиб турмушга беринг. Фақат аввалги эридан талоғини олгани ва иддаси тугаганини аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 21:43 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar