Исм хақида

Ассалому алайкум! Динимизда Муқаддас исми жоизми? Агар мумкин бўлмаса бу исмдаги аёллар исмларини ўзгартиришлари керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муқаддас сўзи муборак ва баракотли деган маъноларини англатади. Бу жоиз исмлардан. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида : يَا قَوْمِ ادْخُلُوا الأَرْضَ المُقَدَّسَةَ الَّتِي كَتَبَ اللّهُ لَكُمْ وَلاَ تَرْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِكُمْ فَتَنقَلِبُوا خَاسِرِينَ۝ 21. Эй қавмим, Аллоҳ сизга битган муқаддас заминга киринг. Ортингизга қайтмангки, зиён кўрувчиларга айланиб қолурсиз». Бунда Аллоҳ таоло ерни шундай таърифлаган. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar