Қўшнининг ҳаққи

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, отам ибодатдалар, аммо қўшни ҳаққи масаласида унчалик хам дин нуқтаи назарида иш қилмайдилар. Қўшнилар нимадур сўрашса уйда бор бўлатуриб бердирмайдилар, онамлар адамладан беркитиб бериб турадила, лекин буни адам сезиб қосалар ман сандан норозиман кимга нима берсенам манда рухсат сўраб берасан дейдилар. Лекин бир марузада эшитишимча қўшни нима сўрасаям бериш кераклиги, уйда бор бўла туриб берилмаса ҳам гуноҳлиги ҳам жаннатга киритилмаслиги этилган эди. Шу саволимга қўни-қўшнилик одоблари ҳақида сўрар эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз имкон қилиб қўшни сўрайдиган нарсалардан тайёрлаб туринг. Ота-боболаримиз қўшнилар сўраши мумкин бўлган нарсаларни иккитадан қилиб қўйишган. Қачон эҳтиёжлари тушса қўшниларга берадиганлари тайёр турган. Қўшнилардан ман қилиш оғир гуноҳ. Аллоҳ таоло “Мааъуун” сурасида марҳамат қилади.  فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝  الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
 الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ۝ 6. Улар риё қиладиганлардир.
Намоз ўқиса-ю, намознинг ҳақиқатини унутса, ёмонлик, иғво, бўҳтон, ёлғончилик, бузғунчилик ва бошқа разолатлардан қайтмаса, ундай киши риёкор, мунофиқ бўлади. Одамларнинг кўзини бўяш, улар ҳузурида обрў топиш, ўзини диндор қилиб кўрсатиш учун намоз ўқиган бўлади. وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ۝ 7. Ва мааъуунни ман қиладиганлардир.
«Мааъуун»ни баъзи тафсирчилар закот, дейдилар, бошқалари эса хўжаликда керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар, дейдилар.
Ислом сатхий, зоҳирий нарсалар дини эмас. Балки ихлос ва амал динидир. Ибодатлар ихлос билан бўлмаса, эгасини яхши ахлоқ ва омилларга бошламаса, ҳақиқий бўлмайди. Инсон тили билан «Мусулмонман», дейиши, Исломий амалларнинг баъзиларини адо этиши, масалан, намоз ўқиши ҳам мумкин, лекин ҳақиқий мусулмон бўлса, иймон аломатлари унинг юриш-туришида, муомаласида, гап-сўзида, ишида, одоб-ахлоқида – ҳамма-ҳаммасида кўриниб туради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 21:48 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar