Бола сийдиги

Ассалому алайкум! Олдинги саволимга берилган жавоб учун катта раҳмат. Савол жавобларни ўқиб, сийдик ҳаромлиги тўғрисидаги жвобингиз қизиқтириб қўйди. Сийдикни ҳаром дегансиз ҳатто боланикиям. Яратган эгам яна бир бор раво кўрган иккинчи қизим шукурлар бўлсин 1 ёшда. 1 ёшли бола ўзи билмаган ҳолда ҳожат қилади, хоҳласа кийимига хоҳласа бизни устимизга. Агар бола сийдигиям ҳаром бўлса, агар устимизга сийиб қўйса биз ҳам ҳаром ва таҳорат олишимиз керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бадан ёки кийимга нажосат тегиши ила таҳорат кетмайди. Лекин бадан ёки кийимдан нажосат теккан жойни ювиб олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar