қуран ҳақида
Қори ака!Қориларнинг одоби ҳақида нималарга э‘тибор бериш керак анашу ҳақида ма‘лумот беринг илтимос! Кунлик такрорни қанчадан о‘қиб юриш керак меёри нечи пора.Қори ака Парвардигор сиз-у бизларни икки дунёда саодатманд қилсин. Қиёматгача зурриёдларингиздан қорилар бардавом бо‘лишлигини насиб-у ро‘зи айласин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Қуръон одоблари ҳақида Қуръон.уз сайтининг "Қуръони Карим" бўлимида етарли маълумотлар бор.Қуръонни такрорлаб туришга келсак, ҳар бир мусулмон киши энг узоғи бир ойда бир бора хатм қилиб туриши керак, ундан ками макруҳ ҳисобланади. Қорилар эса бу борада кўпроқ ҳаракт қилишлари лозим. Энг машҳур услуб салафи солиҳларнинг услуби бўлиб, бир ҳафтада бир бора хатм қилишдир. Бу хатмни "Фамйаб шавқин" деб аталади. "Фа" – "Фотиҳа", "М" – "Моида", "Йа" – "Юнус", "Б" – "Бани Исроил", яъни "Исро", "Ша" – "Шуъаро", "В" – "Вассооффаат", "Қ" – "Қоф" ва "Н" – "Наас" сурасидан рамз ҳисобланади. Бунда қори кўрсатилган сураларнинг оралиғини бир кунлик вазифа қилиб олади. Хатмни жума бошлаб, пайшанба тугатиш яхши саналади.Агар бир ҳафтада бир хатм қилишга кучи етмаса, ўн кунда ёки икки ҳафтада бир етказиш ҳам мумкин. Энг муҳими, ҳар бир қори Қуръонни доимо ёдда туришини таъминлаб туриши лозим. Валлоҳу аълам.
3 Май 2022, 22:27 | Савол-жавоблар | 144 | Қуръони карим