Намозда нафас етишмай қолиш

Ассалому алайкум! Намозда бирор бир сўзни нафас етишмай талаффуз қилолмаса намоз бузилиб қайта бошлаш керакми ёки саждаи сахф қилса кифоями. 2. Саждаи сахфда елкага салом берилади шу салом беришда адашиб Аллохумма деб куйдим эсимга тушиб тўхтаб кейин салом бериб саждаи сахфни давом эттирдим ва намозни тугатдим намозим дурустми бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Намозда нафас етмай қолгани туфайли бирор лафзни талаффуз қила олмай қолса намоз бузилмайди. Саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Қайта нафас олиб давом этаверади.2). Дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 14:59 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar