Мусофирнинг суннати

Ассалому алайкум! Авваллари мен мусофир намозида суннат намозини ўқилмайди деб ўйлардим. Яқиндан бошлаб ўқиябман. Манбаларда фақат "фарз намозининг 4 ракатлари" деб келтирилгани учун пешин намозининг 4 ракат суннатини тўлиқ ўқияпман. Лекин қасддан 4 ракат ўқиш гуноҳ эканлигини билиб шунга иккиланиб қолдим. 4 ракат ўқиб гунох қилиб қўймаяпманми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қасддан 4 ракъат ўқиш гуноҳ дейилган гап фарз ҳақида. Суннат намозларини йўлда кетаётиб қолдириш жоиз. Фарзларини қаср қилиб ўқилинади. Бирор жойга бориб бемалол жойга борилганда суннатлари ҳам ўқилади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 22:45 | Савол-жавоблар | 172 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar