Ибодатда сусткашлик

Ассаламу алайкум! Алҳамдулиллаҳ Қуръони каримни ёдлаб ҳатм қилганман. Бунга 3-4 йил бўлди, кейин эса яна такрор қилдим. Бу рамазондан кейин бошқа илм ўрганишни бошладим. Лекин нимагадир энди Қуръонни кўп ўқий олмаяпман, энди ўтириб ўқийман деб бошласам 1 пора ҳам ўқимасдан тоқатим тугаб қоляпти. Масжидга ҳам кўп бора олмаяпман, бошқа ибодатларда ҳам сусткаш бўлиб қоляпман. Ўзимни мажбурлаб таҳажжуд ўқисам ҳам юракдан чиқмаётканга ўхшайди. Мен нима қилсам қалбим ҳотиржам бўкиб роҳатланиб Қуръон ўқийман, намоз ва бошқа ибодатлардан ҳам роҳат оламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саҳобаларда шу ҳолат бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига чопишар эди. Сиз ҳам суннатни маҳкам ушлаган бирор кишининг ҳузурига тез-тез бориб туринг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:15 | Савол-жавоблар | 181 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar