Тузини еб тузлиғига тупиришми?
Ассалому алайкум! Биз ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз келамиз, фаолият бошлаганимизга 2 йилча бўлиб қолди. Турли ҳил қийинчиликлардан ўтиб мана ҳозирги кунда баракали савдо қилиб келмоқдамиз. саволим шундайки бизда шу вақт мобайнида ишлаб келган 1-2 киши ҳолати юзасидан. Яъни шу 1-2 киши турли сабаблар билан бизда ишлай олмаслиги ва давлат ташкилотларида ишлашини айтиб биз билан ҳайрлашди. ҳаммаси ҳалол бўлгандай гўё. аммо бунинг барчаси ёлғон бўлиб чиқди. яъни бу кишилар бизда мукаммал иш ўрганиб ишлаб чиқариш сир-синоатларини, биздан сотуб олувчи ҳаридорлар ҳақида барча маълумотларни билиб олиб (клиентский база) бошқа бир корхонага ишга киргани маълум бўлди ва исботланди. уларнинг ҳар бири 4-5 миллиондан маош олар эди. улар бизнинг оилага шунчалар яқин бўлиб кетканидан фарзандлари бетоб бўлиб қолганда барча ҳаражатларни тўлаб уй жой билан таминлаб қўйган эдик Аллоҳнинг ризолиги учун яъни улар мусофир эди. шу ҳолат юзасидан бошқа корхона раҳбари ва шу 2 киши ҳақида нима дейиш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : أَشْكَرُ النَّاسِ لِلَّهِ تَعَالَى أَشْكَرُهُمْ لِلنَّاسِ Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг кўп шукр қилувчиси одамларга шукр қилувчироғидир” дедилар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَشْكُرُ اللهَ مَنْ لَا يَشْكُرِ النَّاسَ Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади», дедилар».
Шарҳ: Бу жуда эътиборга сазовор нарса. Демак, ўзига яхшилик қилган шахсга раҳмат айтиб, ўзининг розилигини билдирмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайдиган бўлади.
Шунинг учун бир одам бизга яхшилик қилса, унга албатта ташаккур айтиб, мукофотлаш керак бўлади. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 23:05 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром