Намоз ўқишни бошламоқчиман

Ассалому алайкум! Хозирда тошкентда чет эл фирмасида ишлайман. Ишим душанбадан шанбагача. Намоз ўқишни бошламоқчиман, 2 махал намоз ўқисам бўладими? Чунки ишхонамда имконият бўлмайди, шарт-шароит хам йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тезда намозни бошланг. Қазо қилманг, Имкон бўлганини ўқинг, қолганини қазосини бўлса ҳам ўқинг. Зиёли инсон экансиз, охиратингизни барбод қилманг. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 23:03 | Савол-жавоблар | 179 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar