Тутиб олинган балиқ ҳукми
Ассалому алайкум! Уйимиз олдидан ариқ оқиб ўтади. Ариқ эса балиқ боқиладиган ферма (рыбхоз) ховузидан оқиб ўтади. Қандайдир сабаб билан ферма ховузидаги тўсиқ бузилиб кетиб, боқилаётган балиқларнинг қанчасидир ариққа оқиб кетди ва табиийки, бизнинг уйимиз олдидан ҳам ўтди шу балиқлар. Улардан бир қанчасини тутиб олиб, ўзлаштирдик, лекин билар эдик бу балиқлар фермага тегишлилигини. Ўша пайтда "ферма эгаси барибир бу балиқларни қайтариб олиб кета олмайди, йўқотган балиқларига рози бўлиб юборган" деган тушунча билан шу ишни қилган эдик. Энди бу ишимиз катта эҳтимол билан ҳато эканлигини тушуниб етдик. Агар биз, дейлик, 15 та балиқ тутиб, ўзлаштирган бўлсак, бугун бозордаги нарх бўйича пулини олиб бориб берсак, балиқ эгасининг ҳаққини адо қилган бўламизми? Бизнинг бу ҳолатимиз ҳудди кўчадан ҳамён топиб олган ва эгасининг кимлигини билиб туриб, қайтиб бермаган одамники билан бир хилдами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри тушунчага борибсиз. Ҳаққини адо қилинг. Бозордаги нархини беринг. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 23:21 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри тушунчага борибсиз. Ҳаққини адо қилинг. Бозордаги нархини беринг. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 23:21 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром