1000 ракат савоби

Бу менинг илк савол беришим, агар савол беришда хатога йўл қўйган бўлсам узр сўрайман. Зеро савол илмнинг ярмидир. Бир телеграм каналидаги савол-жавобда "бир ракат намозга 1000 та савоб бериладиган масжид қайси?" Саволига жавоб тариқасида "масжидул Харам" дейилибди, лекин мен эшитган ўқиган манбаларда масжидул ҳарамда ўқилган намозга 10.000 ракат, масжидул набавийда ўқилган намозга 1000 ракат савоби берилади дейилган. Саволим: масжидул ҳарам набавийда ўқилган намозга қанчадан савоб берилиши ҳақидаги набий а.с.нинг ҳадисларини асл матни ва ровийлари билан келтирсангиз. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صَلَاةُ الْمَرْءِ فِي بَيْتِهِ أَفْضَلُ مِنْ صَلَاتِهِ فِي مَسْجِدِي هَذَا إِلَّا الْمَكْتُوبَةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَصَحَّحَهُ العِرَاقِيُّ  Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намозидан афзалдир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Ироқий саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Одатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги бир ракъат намоз бошқа масжидлардаги минг ракъат намозга тенг бўлади. Лекин шундай бўлса ҳам, бировнинг ўз уйида ўқиган нафл намози Масжиди Набавийда ўқийдиган намозидан афзал эканлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан тасдиқланиши катта маънони англатади. Бу маънони ҳеч қачон унутмаслик керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 23:22 | Савол-жавоблар | 180 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar