Беморнинг ғусли

Ассалому алайкум! Мен саратон касалига чалинганман. Аллоҳга шукр ҳозир аҳволим яхши. Алҳамдулиллаҳ беш вақт намоз ўқишни бошладим. Ҳозир қиш фасли бўлгани ва яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказганим сабабли ғусл қилиш бироз муаммо бўлиб турибди. Шу ҳолатимда динимизда қандай йўл бор? Аёл кишиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ювиш мумкин бўлган жойларни ювасиз, зарар қиладиган жойларга масҳ тортасиз. Сув тегса зарар қиладиган жой каттароқ бўлса ҳам масҳ тортилаверади. Сув тегса зарар қиладиган жойга аввал латта қўйиб, устидан целофанни ўшанча қилиб қирқиб олиб, уни чети билан скоч ёпиштириб олсангиз бемалол чўмилишингиз мумкин. Агар бутун баданга сув тегизиш мумкин бўлмаса, таяммум қилинг. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 23:52 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar