Дунёвий илм ўрганиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Россияда ишлайман. Рус тилини унча яхши билмаганим учун акамлар “сен кўпроқ русча луғатлар ўқи, новости кўр” дейди. Лекин мен бўш вақт топсам Қуръон ўқийман ва исломи мусобақалар кўраман. Дунёвий илмларни ўрганса савоб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ниятга қараб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларга араб тилидан бошқа тилларни ҳам ўрганишга буюрганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолат тақозо қилганида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга яҳудий тилини ўрганишни буюрганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:51 | Савол-жавоблар | 139 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar