Ресторандан олинган пул

Ассалому алайкум! Мен бир вақтлар ресторанда ишлаганман. У ерда бошқа гўштлар қатори чўчқа гўштини ҳам ушлаб овқат қилганмиз. У пайтлатда унчалик илмим йўқ эди. Кейинчалик савол жавоблардан буни мумкинмаслигини ўқиб билдим ва 2-3 ой ишлаб бу ишдан чиқиб кетдим. Менда ҳозир пластик карточкамда шу ишлагандаги ойлик пулларим турибди. Шу пулларни эҳтиёжлар учун ишлатсам бўладими? Агар бўлмаса уларни нима қилиш керак, улар анчагина бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало қариндошларингиздан фақирларига сарфланг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 00:02 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar