Махси устидан пайпоқ
Ассалому алайкум! 1).Тахорат олиб махси кийиб уни устидан пайпоқ кийиб олса, яна тахорат олаётганда шу пайпоқни устига масх тортса бўладими? 2). Агар бўлса пайпоқ ечилса тахорат кетадими? 3). Турмушга чиқаётган қизларимизга қайси китобни ўқишни маслахат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Намлик маҳсига ўтса тортса бўлади. Масҳ тортаётганда қўлни пайпоқнинг ичига тиқиб масҳ тортишни ҳеч қандай қийинчилик жойи йўқ. 2). Биринчидан нами маҳсига ўтмаса масҳ тортилган ҳисобланмайди. маҳсига масҳ тортилгандан кейин маҳсининг устидаги пайпоқни ечишни масҳга ҳеч қандай алоқаси йўқ. 3). “Бахтиёр оила” китобидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 01:07 | Савол-жавоблар | 166 | Таҳорат