Закотни ҳисоблаш вақти

Ҳазрат, бир имом домладан закотни бериш вақти ҳақида бир гап ешитиб қолдим. Бу гап китоблардан őқиганимизга мосроқ бőлмагани учун сиздан сőраб кőришга қарор қилдим. Яни, мисол учун: мени пулим őтган 2012-йили сентябрда 6120000 сőм бőлиб нисобга етди. Енди, орадан бир йил őтиб сентябрда закот чиқаришим керак. Шу бир йил мобайнида ишлатимасдан ётган 6120000 сőм пулимга яна 3000000 сőм қőшилди ва 9120000 сőм бőлди. 2013-йилни закотини őтган йилги нисоб бőйича яни 6120000 сőмдан чиқарар еканман. Келаси 2014-йилнинг закотини еса бу йилги 2013-йил ҳисобидан яни 9120000 сőмдан чиқарар еканман. Шу гап тоғрими? Жавоб учун олдиндан ташаккур! ! !
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳаммасини қўшиб чиқарасиз. Бир йилда зиёда бўлган маблағни ўтган йилгига қўшасиз.

4 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 148 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar