Қарздор болгандаги вазия

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ!2009 йили яҳши ният билан бир кочмас мулк яни квартира олдим. Озимни яшайдиган уйим бор, олинган янги уйни пулини яримини қарз олиб ва яримини ҳар ойда толашга келишиб олдик. Ҳозир Алҳамдулиллаҳ олган қарзимни озгина қисмини ва ойма ой толанадиган пулни толаб келмоқдаман.Мени қийнаётган саволлардан биринчиси:Алҳамдулиллаҳ 2010 йили Аллоҳ (сwт) менга яна бир фарзанд берди, ақиқа масаласида маслаҳатлашганимда менга қарзни узиш афзал дейишди.Шариат ҳукми қанақа болади?Иккинчи саволим:Юқорида олинган янги уйни ҳар ойда толовларини толаганим сабабли малум бир қисми мени мулкимга айланаяпти.Шу мулкга нисбатан закот ҳукми қандай болади. Сабаби мени қарзим бор деб 2-3йилдан бери закот бермайман.Яна бир илтимосим дуо қилинг.Олдиндан раҳмат.Аллоҳ сиздан ва Ота-Она ларингиздан рози болсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ақийқа ёки қарздан иккисидан бирини адо этиш масаласи бўлса, қарз олдинга сурилади. Аммо тўлов вақтини кечиктирмай ақийқа қилиш имкони ҳам бўлса, уни ҳам қилинса яхши бўлади.- Уйни сотишни ният қилсангиз, закот берасиз.

4 Май 2022, 02:48 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar