Қасам миқдори

Ассалому алайкум! Бир турдаги гуноҳни қилмайман деб 7-8марта Аллоҳга қасам ичиб 7-8 марта бузиб қўйдим. Ҳар қасам ичиб бузганим учун 80та мискинни тўйдиришим керакми? Ёки 10та мискинними? 2. Биламизки инсон бир кунда 3маҳал овқатланади. Каффоратга 3маҳални пулини бераманми ёки бир куннинг 1 маҳалиними? 3. Агар 3маҳални пулини берсам 20+20+20=60минг сўм берсам етадими ёки бир маҳал бўлса 20минг сўм берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). 10та мискинни. 2). 2 маҳалникини. 3). Бир мискинга 10 кун икки маҳал овқатини берасиз. Бирданига берманг. Кетмакет беришингиз шарт эмас. Бўлиб бўлиб кунларни оралатиб берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 02:57 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar