Қуръон китобини ўпиш

Ассалому алайкум! Қуръон китобини ўпиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Умар розияллоҳу анҳу ҳар куни эртаман Қуръонни қўлларига олиб, ўпиб, “Бу Роббимнинг бизга аҳди ва бизга берган маншур(аҳкомларининг баёни)идир” дер эдилар. Муснади Доримийда Абу Мулайкадан саҳиҳ санад билан: “Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу мусҳафни юзига қўйиб “Роббимнинг китоби” дер эдилар” дейилган. Барча мазҳаб уламолари мусҳафни улуғлаш, эҳтироми ва унга бўлган муҳаббатнинг эътиборидан уни ўпишни жоиз деганлар. Бу иш Қуръонни баландга қўйиш ва хушбўйлаш турига киради. Албатта уни хушу-хузуъ ва тадаббур билан ўқиш биринчи ўринда туради. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 160 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar