Ўйинхонадан тушган пул

Ассалому алайкум! Мен бир одамни қўлида ишлайман. Уни ўйин ўйнатадиган ускунаси бор. Мен ҳар замонда ўшанга қараб тураман. Бу асосий ишим эмас, ундан тушган пулларни йиғаман, ой охирида “қанча бўлганини айт камини қўшиб ойлигингни бараман” дейди ва шунда бўлиб келябди. Хуллас ойлигимни учдан бир қисми шу пулдан. Айтингчи бу менга ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима ўйнатишингизга боғлиқ. Қимор бўлса ҳукми ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 06:36 | Савол-жавоблар | 132 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar