Дугонамнинг рўзаси

Ассалому алайкум! Ҳар куни саҳар туриб чой тайёрлаб дугонамни турғазиб рўза тутаман. Бугун негадир ухлаб қолибман, турсам оғиз ёпилишига 4-5 дақиқа қолибди. Дарров сув ичиб ният қилиб тутдим, 2-3 минутдан кейин азон айтилди, улгурдим деб ўйладим. Аммо дугонамга бўлди вақт тугади емай-ичмай туравер, деб айтсам ҳам: "Мени тушунмайсан -даа мазам бўлмай ёмон бўламан, чидолмайман"-деди. Нега тушунмайман, сен тутгин, Аллоҳ куч-қувват беради, бўлди ҳеч нарса ема, билиб туриб атайин еб-ичсанг 60 кун каффорат тутиб беришинг керак бўлади, шуни истайсанми десам ҳам гапимга кирмади. Бамдод ўқиб бўлиб нонушта қилди. Мен ғалати бўлиб қолдим. Хуллас, мен емай-ичмай рўза тутдим, шеригим эса тутмади. Бу ҳолатда унга каффорат лозимми ёки қазоми? Дугонамни ўйлаб савол бермоқдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қазо. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 03:30 | Савол-жавоблар | 161 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar